23:53 / 20.11.2019
10 241

BBC ўзбек миллий таомлари соғлиқ учун фойдали эканлигини эътироф этди

BBC ўзбек миллий таомлари соғлиқ учун фойдали эканлигини эътироф этди
Фото: BBC
BBC соғлиқни сақлаш соҳаси экспертлари ўзбек миллий таомларининг соғлиқ учун фойдали жиҳатлари талайгина эканини таъкидламоқда, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати.

«Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган Ўзбекистон қачонлардир бошқа давлатлар билан товар ҳамда ғоялар алмашинуви рўй берган юрт. Бу мамлакат маданиятининг ривожланишига имкон берган, ажойиб мозаикалар, ҳунармандчилик машулотлари, санъат намуналари ва айниқса, таомлар шундан далолат беради», — дейилади BBC’да чоп этилган ўзбек таомлари ҳақидаги мақолада.

Унда ўзбек ошхонасининг бой ва мазали эканлиги алоҳида таъкидланган.

«Баъзи таомлар рецептлари гўштга бой бўлса, бошқалари ун, гуруч, сабзавотлар, шунингдек зираворлардан иборат бўлади. Ушбу ингридиентлар ёрдамида ўзбек ошпазлари бири-биридан ажойиб таомлар – чучварадан тортиб кабобгача тайёралашади», — дейилади манбада.

Мақолада шунингдек ўзбек таомларининг рецептлари ҳар бир ҳудудда ўзига хос эканлиги алоҳида қайд этилган. Энг машҳур миллий таомлар сифатида сомса, лағмон, норин, шўрва, кабоб, манти, палов ва патир нон эътироф этилган.

«VIII асрга бориб бу ерларда ислом дини тарқала бошлади ва шаҳарларда мадраса ҳамда масжидлар кўпайди. Бухоро муҳим аҳамиятга эга таълим маркази ҳисобланиб, бутун дунё мусулмон олами зиёлилари ғоялар алмашиш учун шу ерда тўпланарди. Айнан шундай муҳитда Ўзбекистоннинг замонавий ошхонаси шакллана бошлади. Бутун дунё савдогарларининг Буюк Ипак йўли бўйлаб ҳаракатланиши ажойиб натижага олиб келди. Бугунга келиб ўзбек миллий таомларида турк, қозоқ, уйғур, мўғил ва бошқа маданиятларнинг таъсирини кўриш мумкин», - дейилади мақолада.

Мақолада Ўзбекистоннинг энг машҳур миллий таоми сифатида палов келтирилган бўлиб, унинг барча байрамлар ва махсус саналарда тайёрланиши қайд этилган.
Аввалроқ Ўзбекистон нотўғри овқатланиш оқибатида ўлим кўрсаткичи энг юқори мамлакатлар рейтингида етакчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

Гастроэнтеролог Лола Абдураҳмонованинг таъкидлашича, муаммо миллий таомларда эмас, ўзбек халқининг одатий турмуш тарзида. Мутахассиснинг сўзларига кўра, кун бўйи меҳнат қилувчи кишилар учун ўзбек таомлари фойдали, гап уни меъёрида истеъмол қилишда. «Саломатлик билан боғлиқ муаммолар уч сабаб туфайли юзага келади: ҳаддан ташқари кўп таом истеъмол қилиш, камҳаракат ҳаёт тарзи ҳамда таомномада хилма-хилликка риоя қилмаслик», — дейди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » BBC ўзбек миллий таомлари соғлиқ учун фойдали эканлигини эътироф этди