date
views 2 622

Салкам 3 килограмм заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтмоқчи бўлган шахс фош бўлди

Салкам 3 килограмм заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтмоқчи бўлган шахс фош бўлди
Заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент” халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Ф.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, ушбу шахс юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган 2880,4 грамм бўлган оқ ва сариқ рангли металдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Салкам 3 килограмм заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтмоқчи бўлган шахс фош бўлди