date

Нексиядаги сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилига етиб бормади

Нексиядаги сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилига етиб бормади
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг яширин йўллар билан мамлакатимизга олиб кирилиши ўз навбатида, аҳоли саломатлигига жиддий хавф солади. Шу боис, бу каби дори воситаларининг ноқонуний айланмасига божхоначилар томонидан тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида, кузатувга олинган фуқаро М.Ў. бошқарувидаги Нексия белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Натижада, автомашина юкхонасида божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 30 хил турдаги умумий қиймати 82,1 миллион сўмлик дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Нексиядаги сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилига етиб бормади