21:54 / 25.11.2019
4 715

Тошкентда 25 ёшли қиз маст ҳолда автомобиль йўлига ётиб олди (видео)

Тошкентда 25 ёшли қиз маст ҳолда автомобиль йўлига ётиб олди (видео)
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари кўчанинг қатнов қисмида аёл кишини судраб олиб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ушбу ҳолатга изоҳ берди.

Қайд этилишича, ушбу воқеа 22 ноябрь куни пойтахтнинг Миробод туманида юз берган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтда Шаҳрисабз кўчасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (фоҳишалик билан шуғулланиш) ва 194-моддасида (ички ишлар органлари ходими қонуний талабларини бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун 18 марта маъмурий жавобгарликка тортилган 25 ёшли Ф.С ни кўриб қолади.

Ўша пайтда қиз маст ҳолатда эди, дейилади хабарда. У ички ишлар ходимининг ўзи томонга яқинлашиб келаётганини кўриб кўчанинг қатнов қисмига ётиб олган ҳамда транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган.

Қиз ўрнидан туриб, йўлдан қочишдан бош тортганлиги сабабли ИИБ ЙҲХБ ва Миллий гвардия ходимлари қизни чеккага олиб чиқишга мажбур бўлган, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 25 ёшли қиз маст ҳолда автомобиль йўлига ётиб олди (видео)