17:47 / 27.11.2019
3 561

Бухорода 9-синф ўқувчисини урган ИИБ ходимларига нисбатан терговга қадар текширув бошланди

Бухорода 9-синф ўқувчисини урган ИИБ ходимларига нисбатан терговга қадар текширув бошланди
Яқин кунларда ижтимоий тармоқларда “Орган ходимлари мени урди ва жиноятни бўйнимга олишимни талаб қилди” номли хабар эълон қилинган эди. Ушбу ҳолат бўйича Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, Ғиждувон туман прокуратураси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган “Орган ходимлари мени урди ва жиноятни бўйнимга олишимни талаб қилди” номли мақола ўрганилмоқда.

Унга кўра, 2019 йил 12 ноябрь куни Ғиждувон тумани “Шўрча” МФЙ “Шўрча” қишлоғида яшовчи М.Фозилова туман прокуратурасига келиб, шу куни соат 11:30 ларда вояга етмаган ўғли Ф.Тошпўлатовни 31-сонли умумтаълим мактабида танаффус вақтида ўзини Ғиждувон туман ИИБ ходими деб таништирган “Мурод” ва “Лазиз” исмли шахслар мактаб директори хонасидан олиб кетган. Аёлнинг ўғлидан сув насоси ва тикув машинасини ўғирлаганлигини бўйнига олишни талаб қилиб, юз қисмига уриб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлигини оғзаки равишда билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Фозилова ариза ёзиб беришдан бош тортиб, мурожаатини Бош прокуратура ишонч телефонига қўнғироқ қилиб қолдирганлигини ва ўғли Ф.Тошпўлатовни суд-тиббий экспертизадан ўтиши учун қарор беришни сўраб, тушунтириш хати ёзиб берган.

Ушбу ҳолат юзасидан вояга етмаган Ф.Тошпўлатовнинг танасида жароҳатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш учун 2019 йил 12 ноябрда судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган ва шу куни унинг оғзаки мурожаати тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Шунингдек, Ғиждувон тумани, “Фришкент” МФЙ, “Шўрча” қишлоғида яшовчи А.Тошпўлатов Бош прокуратура ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, вояга етмаган, 2004 йилда туғилган укаси Ф.Тошпўлатовни 2019 йил 12 ноябрь куни Ғиждувон туман ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари М.Шарипов ва Л.Наимовлар уриб тан жароҳати етказганлиги ҳақидаги мурожаати 2019 йил 18 ноябрь куни туман прокуратурасига келиб тушган.

Терговга қадар текширувда 2019 йил 6 ноябрда Ғиждувон тумани “Шўрча” МФЙ “Шўрча” қишлоғида яшовчи Д.Раупованинг уйида номаълум шахс томонидан ўғирлик жинояти содир этилганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича ИИО ФМБ суриштирувчисининг ёзма топшириғига асосан 2019 йил 12 ноябрь куни Ғиждувон туман ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари М.Шарипов ва Л.Наимовлар тумандаги 31-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Ф.Тошпўлатовни 1-сон ИИБга олиб келиб, педагог-ўқитувчи иштирокисиз суҳбат олиб борилганлиги ва ИИБ биносига келган фуқароларни кириш-чиқишларни қайд қилиш дафтарида ҳам педагог-ўқитувчининг рўйхатдан ўтмаганлиги ҳамда вояга етмаган Ф.Тошпўлатов ва ўқитувчисидан тушунтириш хати олинмаганлиги аниқланган.

Туман прокуратураси томонидан кеча, 2019 йил 26 ноябрда Ғиждувон туман ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ЖҚБ тезкор вакили М.Шариповга нисбатан интизомий жавобгарликка доир иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун вилоят ИИБга юборилган.

Шунингдек, М.Шарипов ва Л.Наимовларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, вилоят ИИБга юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 9-синф ўқувчисини урган ИИБ ходимларига нисбатан терговга қадар текширув бошланди