date
views 3 769

Ўзбекистонда ОИТСга чалинганлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда ОИТСга чалинганлар сони маълум қилинди
ОИВ инфекциясига қарши кураш ва эпидемияга самарали жавоб бериш давлат ва нодавлат ташкилотлари, жамоатчилик, жумладан, фуқаролик жамияти учун долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Мутахассислар сўзларига кўра, бугунги кунда юртимизда ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахслар сони 41 мингдан ортиқ. Уларнинг 57 фоизини эркаклар, 43 фоизини аёллар ташкил этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

– Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни барча ҳамкорлар учун миллий ва маҳаллий даражада ОИТС тарқалишига қарши курашда фуқаролик жамиятининг муҳим аҳамиятга эга эканлигини англаш учун яна бир имкониятдир, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Муҳаммаджон Бозоров.

– Анжуманда муҳокама этилган масалалар аҳолининг ОИВ инфекцияси билан касалланиши олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш ва унинг кенг тарқалиб кетишига қарши тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш, ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларга оид муаммоларни бартараф этиш орқали уларнинг меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш, касалликни бошқаларга юқтириш хавфини камайтиришга фуқаролик жамиятларининг ҳисса қўшиш имкониятини оширишга ёрдам беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ОИТСга чалинганлар сони маълум қилинди