
Фото: «Healthhearty.com»
Олимларнинг фикрича, уйдаги шарт-шароит турли бактериялар кўпайиши учун жуда қулай. Бу бактериялар, ҳатто, антибиотикларга ҳам чидамли бўлиши мумкин.
Сент-Луисдаги Вашингтон университети Тиббиёт мактаби мутахассислари тадқиқот ўтказишгач, ана шундай хулосага келишди, дея хабар берди «MedicalXpress» нашри.
Жумладан, аксарият хонадонларда стафилококк бактериясининг излари топилган. Буни қарангки, мазкур бактерия одамларнинг ярмида, ҳайвонларнинг учдан бир қисмида учрайди.
Тадқиқотчилар стафилококк изларини эшик, жавон, совиткич тутқичларида, сув анжомлари, ошхона столи, чироқ ёққичлар, шунингдек, сичқонча ва клавиатураларда топишган.
Профилактика мақсадида шифокорлар қўлларни тез-тез ювишни, кунига икки марта тиш тозалашни, иссиқ ванна ўрнига душ қабул қилишни маслаҳат беришади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар