Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда депутатлар Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш ҳамда Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари ҳудудлари чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.
Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларга мувофиқ киритилган ушбу масала мазкур ҳудудда ягона бошқарувни йўлга қўйган ҳолда, аҳоли учун ижтимоий-маиший қулайликлар яратишни назарда тутади.
Назарда тутилаётган ўзгаришларга кўра, Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудидаги «Бандихон», «Бектепа», «Обод турмуш», «Полвонтош», «Сарой», «Бирдамлик», «Чинор», «Пахтакор», «Навбаҳор», «Фаровон», «Баҳористон», «Ўрғилсой», «Гулбоғ», «Қалдирғоч», «Зевар», «Хўжаипок», «Обод юрт» ҳамда «Бағри кенг» маҳалла фуқаролар йиғинлари, Бойсун туманининг «Кўлқамиш» маҳалласи «Куба» қишлоғи, «Обикор» ҳамда Қудуқсой маҳалла фуқаролар йиғинлари, Қумқўрғон туманидаги «Давлатсой» маҳалласининг «Порлоқ» ва «Хурмазор» қишлоқлари, «Навруз» ҳамда «Бандихон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудлари ташкил этилаётган Бандихон тумани таркибига ўтказилади.
Депутатларнинг қайд этишича, бу ўзгаришлар ҳудудда қишлоқ хўжалиги, айниқса, чорвачиликни ривожлантиришга, аҳоли бандлигини таъминлашга, Сурхондарё вилоятининг деҳқончилик минтақаси ҳисобланган Бандихон туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий эттиришга ижобий таъсир кўрсатади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади