
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Наманган шаҳар прокуратурасининг мажлислар залида прокуратура органлари томонидан 10 ой мобайнида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Матбуот анжуманида Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 10 ойи давомида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, дебитор қарздорликни камайтириш, суд ва бошқа органлари ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида ахбороти эшитилди. Таъкидландики, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан 2019 йилнинг 10 ойи мобайнида 10432 та алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари тамомланди.
506 нафар алимент тўламаган фуқароларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 8 нафар фуқаро маъмурий қамоқдан сўнг ҳам алимент маблағини тўламагани учун ЖК 122-моддасининг турли бандларига асосан жиноят иши қўзғатилди.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, дейилди анжуман давомида алимент тўлови бўйича қарздор шахслар билан ўтказилган профилактика ва тушунтириш ишлари натижасида 2 мингта оила яраштирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар