14:36 / 02.12.2019
2 710

Турмуши фаровон халқ ҳаётидан мамнун яшайди

Турмуши фаровон халқ ҳаётидан мамнун яшайди
Давлат солиқ қўмитаси раиси Бекзод Мусаев Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида сайёр қабул ўтказди.
Мазкур учрашувда қатнашган 120 нафар фуқаролардан турли хил мазмундаги 80 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди ва бу мурожаатларнинг 45 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Тошлоқ МФЙда яшовчи фуқаро Савур Нишонбоев маҳалла симёғочлари эскилиги, ички йўллар ҳолати, қиш мавсумида табиий газда пасайиши ҳамда электр қуввати камлиги юзасидан арз қилди. ДСҚ раиси мазкур ҳолатлар юзасидан туманнинг Ободонлаштириш бўлими, Электр тармоқлар ва Автойўл корхонаси мутахассисларига топшириқ бериб, муаммолар ижроси назоратга олинадиган бўлди.

Сайёр қабул давомида қиш мавсуми учун Давлат солиқ қўмитаси ва вилоят сектор раҳбари ҳамкорлигида 30 нафардан ортиқ хонадонларга газ балонлари ва кўмир маҳсулотлари тарқатилди ҳамда 10 нафар муҳтож оилаларга 5 қопдан кўмир маҳсулотлари ҳам берилди.

Шунингдек, Тошлоқ МФЙнинг Тошлоқ кўчасига қарашли таъмирталаб бўлган ички йўлларнинг 500 метрига шағал ётқизилганлиги, маҳалла аҳолисининг оғирини енгил қилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Турмуши фаровон халқ ҳаётидан мамнун яшайди