18:52 / 02.12.2019
4 405

Фарғонада 8 нафар инсон ҳаётини йўловчи аёл сақлаб қолди (видео)

Фарғонада 8 нафар инсон ҳаётини йўловчи аёл сақлаб қолди (видео)
Фарғона вилояти Бағдод туманида “Дамас” русумли автомашинаси билан кира қиладиган ҳайдовчи машинасини бошқариб кетаётган вақтида ҳушини йўқотади. Бу пайтда “Дамас”ни ичи тўла йўловчи бўлган.

Автоуловни ёнида ўтирган йигит машинани бошқаришни эплолмаслигини айтади. Шу пайт орқада ўтирган аёл олдинга ўтиб, рулни ушлаб, тормозда қотиб турган ҳушсиз ҳайдовчининг оёғини қўли билан олиб ташлайди. Шу тарзда етти йўловчини ҳаётини ҳалокатдан сақлаб қолади.

Халоскор аёлдан нафақат йўловчилар ва уларнинг оила аъзолари, балки Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам мамнун. Унинг жасоратини муносиб тақдирлаш мақсадида эсдалик совғаси ва фахрий ёрлиқ билан тақдирлашди.

Ушбу воқеа тавсилотларини аёлнинг ўзидан видео орқали кўришингиз ва эшитишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада 8 нафар инсон ҳаётини йўловчи аёл сақлаб қолди (видео)