
Қорақалпоғистонда МИБ ходимлари табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатини аниқлади, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Маълум бўлишича, 13 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида туман МИБ ходимлари томонидан тегишли текширув ишлари олиб борилган.
Уйларда ўтказилган текширувлар чоғида хонадонлардан бирининг эгаси шланг ёрдамида уйига табиий газ ўтказиб олиб, шу йўл билан иситиш қозонини қайнатиши аниқланган. Уланиб олинган газдан овқат тайёрлашда ҳам фойдаланилган. Умуман олганда, табиий газдан бепул фойдаланиб келинган. Чунки у газ ҳисоблагичда қайд этилмаган.
Шунингдек, бу хонадонда Хўжайли тумани солиқ инспекцияси раҳбари истиқомат қилиши аниқланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар