10:56 / 03.12.2019
2 566

114 млн. сўмлик қарздорлик ундирилди

114 млн. сўмлик қарздорлик ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими иш юритувида Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан карздор корхонадан ундирувчи “Ровустон темир бетон” жамияти фойдасига жами 114 млн сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига жорий йилнинг 18 сентябрь куни келиб тушган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23, 86-моддаларига асосан давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳамда тарафларга ижро ва маълумот учун юборилган.

Шунга кўра, ундирув қарздорнинг ҳисоб рақамларидаги сўмдаги пул маблағларига қаратилган ҳамда инкассо топшириқномаси "Қишлоққурилишбанк” Наманган вилоят филиалига юборилиб, ҳисоб рақамларига банд солинган.
Шунингдек ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан амалдаги қонун талаблари асосида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор юридик шахснинг мол-мулкларини аниқлаш ва қаратиш бўйича қатор тегишли ташкилотларга сўровномалар ҳам юборилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жамиятнинг ҳисоб рақамларидан ундирилган пул маблағлари ундирувчи “Ровустон темир бетон” маъсулияти чекланган жамиятнинг ҳисоб рақамига 114 млн. сўмлик қарздорлик тўлиқ ундирилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 114 млн. сўмлик қарздорлик ундирилди