11:16 / 03.12.2019
2 918

Бош прокуратура Қибрай туманидаги ис газидан заҳарланиш ҳолати юзасидан баёнот берди

Бош прокуратура Қибрай туманидаги ис газидан заҳарланиш ҳолати юзасидан баёнот берди
2019 йил 01 декабрь куни Қибрай тумани тез тиббий ёрдам хизматидан Алишеробод МФЙ, Эрта тонг кўчаси, 16-уйда яшовчи фуқаро Ғ.Бердиевнинг оиласи ис газидан заҳарланганлигини ҳақида хабар келиб тушган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг маълумотномасига кўра, Ғ.Бердиевнинг 7 нафар оила аъзоларида “ис газидан ўткир заҳарланишнинг енгил даражаси” ташхиси ва қонларидан 9-14 фоиз даражада ис гази миқдори аниқланиб, уларга токсикология бўлими томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, фуқаро Ғ.Бердиевнинг қолган 9 нафар оила аъзоларининг қонидан 6-8 фоиз даражада ис гази миқдори аниқланган бўлса-да, ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилмаган.

Барча беморларга тегишли тез-тиббий ёрдам кўрсатилган ва яшаш манзилига амбулатор даволаниш учун қайтарилган.
Мазкур ҳолат бўйича Қибрай туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура Қибрай туманидаги ис газидан заҳарланиш ҳолати юзасидан баёнот берди