date
views 2 968

“Вақтинчалик прописка”ли ёки пропискасиз бошқа ҳудудда яшаётганлар сайловда қаерда овоз беради?

“Вақтинчалик прописка”ли ёки пропискасиз бошқа ҳудудда яшаётганлар сайловда қаерда овоз беради?
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясисининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Марказий Сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Маҳмуд Истамов 2019 йил 22 декабрда сайловларда илк бор мамлакат миқёсида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими амалда қўлланилаётган ҳақида ахборот берди.

Унга кўра, сайловчининг қайси сайлов участкаси бўйича (доимий ёки вақтинча прописка (ҳисобда туриш) жойи бўйича) сайловчилар рўйхатига киритилиши участка сайлов комиссияси ўтказадиган уйма-уй юриш натижаларига кўра аниқланади.

Бунда, сайлов участкаси ҳудудида вақтинчалик яшаётган фуқаролар бўлса, уларнинг овоз бериш куни ушбу ҳудудда бўлиши ёки бўлмаслиги ўзаро суҳбат чоғида участка сайлов комиссияси аъзоси томонидан аниқланади ва сайловчини вақтинча яшаб турган жойи бўйича сайловчилар рўйхатига киритиш масаласи ҳал этилади.

Сайлов участкаси ҳудудида вақтинчалик яшаётган фуқаролар билан шахсан суҳбат қуриш имконияти бўлмаса, улар вақтинча яшаш жойидаги сайлов участкаси сайловчилар рўйхатига киритилмайди.

Агар сайловчи яшаб турган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлмаса (пропискада турмаса), вақтинча яшаш жойидаги сайлов участкаси бўйича сайловчилар рўйхатига киритилиши ва овоз бериши мумкин.

Бунда сайловчи яшаб турган жойидаги сайлов участкаси бўйича рўйхатга киритилиши учун шу ҳудуддаги участка сайлов комиссиясига сайловга камида уч кун қолгунга қадар (19 декабргача) мурожаат қилиши мумкин.

Фуқаро ҳақиқатан сайлов участкаси жойлашган ҳудудда вақтинча яшаётганлигини қўшимча ҳужжатлар (вақтинча яшаш маълумотномаси ва бошқалар) билан тасдиқлашни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Участка сайлов комиссияси фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида сайловчининг қайси сайлов участкаси бўйича рўйхатга киритилганлигини сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан излаб топади ва муддатидан олдин овоз берган ёки бермаганлигини аниқлаштиради. Муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланмаган сайловчиларгина ҳақиқатан вақтинча яшаш жойидаги сайлов участкаси бўйича сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Вақтинчалик прописка”ли ёки пропискасиз бошқа ҳудудда яшаётганлар сайловда қаерда овоз беради?