20:18 / 04.12.2019
2 017

3 йил мобайнида отага 12 миллион сўмдан кўп қарз ҳисобланди

3 йил мобайнида отага 12 миллион сўмдан кўп қарз ҳисобланди
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор Б.Хамдамов, ундирувчи Н.Усмонова фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун иш хақи ва даромадининг ¼ қисм миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлсада, Б.Хамдамов ишсиз эканлигини важ қилиб, уч ойдан ортиқ муддат мобайнида фарзандини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 140-моддасига кўра, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс, шу даврда ишламаган бўлса ёки даромадларини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтдаги Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисоблаб чиқилиши кўрсатилган.

Ҳозирда эса Ўзбекистон Республикасида ўртача иш ҳақи 1.993.598,9 сўмни ташкил қилади.
Мажбурий ижро бюроси Бўка туман бўлими давлат ижрочисининг алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига асосан, қарздор Б.Хамдамовнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 39 ой давомида, жами 12.458.395,03 сўмни ташкил қилган.

Мазкур холат юзасидан Б.Хамдамовга нисбатан, қонуннинг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 3 йил мобайнида отага 12 миллион сўмдан кўп қарз ҳисобланди