Транспорт вазирлиги бўлим бошлиғи 250 доллар пора олаётганда қўлга олинди

Транспорт вазирлиги бўлим бошлиғи 250 доллар пора олаётганда қўлга олинди
Фото: «Дарё»
15 ноябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»нинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбалари хабар берди.

Тезкор тадбир давомида 1980 йилда Тошкентда туғилган, олий маълумотли, Транспорт вазирлиги рухсат берувчи ҳужжатлар бўлими бошлиғи Ш.Ҳ. 250 доллар миқдорида пора олаётган вақтда ушланган.

Ш.Ҳ пора олишда икки воситачидан фойдаланган. Улар терговга ёрдам бериб, фаол гувоҳлар сифатида фойдаланилган:
И.Р 1989 йилда Тошкентда туғилган, «Max profit» МЧЖ транспорт фирмаси вакили. А.А 1990 йилда Тошкентда туғилган, ҳайдовчи.
Ҳозирда Ш.Ҳ га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар