12:10 / 06.12.2019
3 362

Президент фармони билан Ўзбекистонда тотализаторларга рухсат берилди (видео)

Президент фармони билан Ўзбекистонда тотализаторларга рухсат берилди (видео)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дарё».

Фармонда янги стадионлар қуриш, футбол мактабларини ташкил этиш, футболни оммалаштириш, ягона электрон чипта сотиш тизимини татбиқ этиш ва бошқа кўплаб тадбирлар қаторида букмекерлик конторалари (тотализаторлар) ҳақида ҳам сўз боради.

Хусусан, Капитал бозорини ривожлантириш агентлигидан лицензия олиш орқали букмекерлик фаолиятига рухсат берилади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси юридик бўлими бошлиғи Дилшод Норқобиловнинг айтишича, тотализаторларга 2021 йил 1 январдан рухсат берилади.
Президент фармонига шарҳ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига шарҳ

Опубликовано Gov.uz Среда, 4 декабря 2019 г.

Эсингизда бўлса, шу йилнинг 14 ноябр куни 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилган қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент фармони билан Ўзбекистонда тотализаторларга рухсат берилди (видео)