15:20 / 06.12.2019
3 520

Қўқонда валютафуруш прокуратура ходимининг кўзига газ сепиб, тан жароҳати етказди

Қўқонда валютафуруш прокуратура ходимининг кўзига газ сепиб, тан жароҳати етказди
Фарғона вилоятида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимига қаршилик кўрсатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. (1981 й.т.) қонунга хилоф равишда жами 4.200 АҚШ долларини 40,2 млн. сўмга сотган вақтида ушланган.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.М. департамент ходими М.А.нинг кўз соҳасига газ баллонча билан газ сепиб, унга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойида яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 5 декабрь куни Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқонда валютафуруш прокуратура ходимининг кўзига газ сепиб, тан жароҳати етказди