18:33 / 06.12.2019
2 697

ТИВ расмийси: «Журналистлар билан уришиш яхшиликка олиб келмайди»

ТИВ расмийси: «Журналистлар билан уришиш яхшиликка олиб келмайди»
Илҳом Неъматов/Фото: Халқаро пресс-клуб
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов журналистлар билан уришиш яхшиликка олиб келмаслиги, уларга нисбатан ҳурматни ошириш, мулоқот қилиш маданиятини кучайтириш зарурлиги ҳақида гапирди.

«Дунёнинг кўплаб мамлакатларида журналистлар ҳақиқий тўртинчи ҳокимият даражасида. Либерал давлатларда журналистларнинг обрўси жуда баланд. Уларнинг фикри ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатда муҳим таъсир кўрсатади.

Журналистларга бўлган муносабат негатив бўлса албатта, қоралайман. Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари журналистлар билан мулоқотни этика, маданият ва ҳурмат томондан тўғрилашимиз керак, деб ҳисоблайди. Журналистлар билан уришиш яхшиликка олиб келмайди. Шуни билиш лозим.

Европа давлатларида кимда-ким журналистлар билан алоқани бузса, охири унинг ўзи ишдан кетади ёки давлат обрўсига путур етади. Журналистларга бўлган ҳурматни оширишимиз керак. Улар билан мулоқот қилиш маданиятини кучайтириш зарур», деди Илҳом Неъматов.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Ўзбекистон тўғрисида самимий мақолалар ёзаётган хориж ОАВ вакиллари, уларнинг позицияси ҳақида ҳам ўз муносабатини билдирди.

«Россияда элчи бўлиб ишлаганимда, деярли ҳар ҳафтада элчихонада турли тадбирлар ўтказардик. Улар шундай журналистки, агар бирор воқеа бўлмаса, уни ҳеч қачон бўлди, деб ёзмайди. Улар мутлақо муаллақ, мустақил журналист. Ҳеч кимга бўйсунмайди. Улар албатта, холисона баҳо беряпти, ўз фикрини айтяпти. Қандайдир тазйиқ орқали фикр бермаяпти, буюртма мақола эмас. Ўзбекистонда ҳақиқатан катта ўзгаришлар бўляпти», деди вазир ўринбосари Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги тадбирида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ТИВ расмийси: «Журналистлар билан уришиш яхшиликка олиб келмайди»