08:30 / 08.12.2019
4 460

Маст ҳолида икки норасида қизини ўлдирган ота

Маст ҳолида икки норасида қизини ўлдирган ота
Уттар Прадеш полицияси жума куни пайшанба оқшомида Суражпур ҳудудида маст ҳолда икки қизини ўлдирган одамни ҳибсга олди. Айбланувчи Хари Соланки рафиқаси билан жанжаллашгандан кейин олти ва уч ёшли қизларини ўлдирди.

Полициячи Ранвижай Сингхнинг сўзларига кўра, айбланувчи Соланки маст ҳолатда бўлган. Маълумотларга қараганда, эрталаб бир қизининг жасади уйда, бошқасиники эса ташландиқ бинода топилган.
Ҳодисадан кейин айбланувчи бедарак йўқолган, аммо кейинроқ полиция томонидан ҳибсга олинган.

Маъмурнинг сўзларига кўра, қизларининг бошига зарба берилганлиги жароҳат изларидан билиниб турар эди.

Ушбу ҳолат бўйича ФИР рўйхатга олинган ва қўшимча тергов ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маст ҳолида икки норасида қизини ўлдирган ота