07:30 / 09.12.2019
3 975

Шавкат Мирзиёев: "Илгари пул қаерга кетаётгани мавҳум эди"

Шавкат Мирзиёев: "Илгари пул қаерга кетаётгани мавҳум эди"
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Конституция кунига бағишланган байрам тантаналарида сўзлаган нутқида яқинда Олий мажлис Сенати қабул қилган бюджет тўғрисидаги қонунни тарихий воқеа дея атади. Шунингдек, илгари бюджет пуллари қаерга кетаётгани мавҳум бўлганини эслади:

"Илгари бюджет пуллари қаерга кетишини жамоатчилик билмасди. Мавҳум эди. Бюджет тўғрисидаги қонун ҳақиқатда катта янгилик бўлди. Халқимиз қаерга қанча пул кетяпти билиши керак. Бу тарихий воқеа".

Шунингдек, Давлат раҳбари Ўзбекистондаги адвокатлик фаолияти талаб даражасида эмаслигини айтди. Адвокатлик институтлари мустақил бўлиши учун барча зарур ишлар амалга оширилиши лозимлигини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: "Илгари пул қаерга кетаётгани мавҳум эди"