
Илмий-тадқиқот институтларининг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари қайта индексацияланди, деб хабар берди Norma.
Бу август ойида бюджетдан молияланадиган ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи оширилганлиги билан боғлиқ. Ўша пайтдаги индексация 10 фоизни ташкил этган. Юқорида айтиб ўтилган ходимларнинг маоши ҳам шундай тартибда оширилган. Бу пулда қуйидагича ифодаланади.

Скриншот: Norma
1 августдан бош муҳандиснинг базавий лавозим маоши 4 029 300 сўмни, бош конструктор ва технологники – 3 575 550 сўмни ташкил этади. Қуйи лавозимлардаги мутахассисларнинг маоши меҳнат стажига қараб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 12 июлдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонига кўра, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баробар, яъни 10 фоизга ошган эди.
Иш ҲақиИндексацияТадқиқот ИнститутлариМуҳандис ТехникБюджет ТашкилотлариЎзбекистон Президенти Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар