10:09 / 10.12.2019
3 924

Элдор Шомуродов бўйдоқлар сафини тарк этмоқда, тўй куни аниқ

Элдор Шомуродов бўйдоқлар сафини тарк этмоқда, тўй куни аниқ
«Ростов» ва Ўзбекистон миллий жамоасининг 24 ёшли футболчиси Элдор Шомуродов тез орада бўйдоқлар сафини тарк этади. Бу ҳақда «Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин «Матч Премьер» телеканалидаги чиқишида маълум қилган.

«Элдор Шомуродов 28 декабрь куни уйланади. У бўлажак рафиқаси билан икки ой олдин танишди» - дея хушхабарни эълон қилган Валерий Карпин.

Эслатиб ўтамиз, 19-тур доирасидаги 8 декабрь кунги «Спартак» - «Ростов» (1:4) учрашуви билан Россия Премьер-лигаси қишки таътилга чиқди. Танаффус баҳоргача давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Элдор Шомуродов бўйдоқлар сафини тарк этмоқда, тўй куни аниқ

Жамият янгиликлари