08:02 / 11.12.2019
2 903

Нукусда ЙПХ ходимини капотда «сайр қилдирган» ҳайдовчининг ишини прокуратура назоратга олди

Нукусда ЙПХ ходимини капотда «сайр қилдирган» ҳайдовчининг ишини прокуратура назоратга олди
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг талабига бўйсунмай, уни машина капотида 200 метр масофагача судраб боргани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Бу ҳақда «Марказий студия» маълум қилишича, ҳозирда Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Spark автомобили ҳайдовчиси рулни бошқараётганда телефондан фойдаланган, ЙПХ инспектори уни тўхтатганида ҳайдовчи унинг қонуний талабига бўйсунмаган. Шунда ушбу инспектор рация орқали иккинчи инспекторга бу ҳақида маълум қилган. Маст ҳайдовчи эса иккинчи инспекторнинг ҳам талабини бажармасдан, қўполликни давом эттирган.

Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳодиса натижасида ЙПХ инспектори енгил тан жароҳати олган. Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нукусда ЙПХ ходимини капотда «сайр қилдирган» ҳайдовчининг ишини прокуратура назоратга олди