
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 10:15 атрофида Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги озиқ-овқат дўконларидан бирида икки нафар йигит қалбаки 100 минг сўмликни ўтказишга уринди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Улар 2 минг сўмлик сув харид қилиб, 98 минг сўмни қайтим сифатида олган. Кейинчалик йўлларида учраган қиздан 100 минг сўмни майдалаб беришни сўраган ва иккита ҳақиқий 50 минг сўмликни қўлга киритган.
Дўкон эгаларининг мурожаати асосида пул эксперт-криминалистика бўлими томонидан текширувдан ўтказилганда банкнот рангли принтерда чиқарилгани маълум бўлди.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари мобайнида сохта пул эгалари аниқланди ва қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари давомида уч нафар муқаддам судланган йигит ва бир нафар вояга етмаган бола Ўрикзор бозоридаги пайнет шохобчасида 58 дона 100 минг сўмликни қалбакилаштиргани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Бундай қилмишлар учун 15 йилгача қамоқ жазоси белгиланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар