09:20 / 13.12.2019
2 779

2019 йилда Тошкент шаҳрига қанча сайёҳ ташриф буюрди?

2019 йилда Тошкент шаҳрига қанча сайёҳ ташриф буюрди?
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳокимлик ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаменти директорининг ўринбосари Иззатбек Жўраев билан суҳбат ўтказди.

Суҳбат давомида Иззатбек Жўраев Тошкентда туризмни ривожлантириш концепцияси ҳақида гапирди. “Тошкентда 2019-2020 йилларда туризмни ривожлантириш тўғрисидаги” концепцияси асосида бир қанча режалар мавжудлигини айтиб ўтди:

– Тошкент шаҳридаги мавжуд диққатга сазовор жойларни баландликдан томоша қилиш имкониятини берувчи объектлар рўйхатини шакллантириш ва ушбу биноларнинг энг юқори қаватини ижара асосида ташаббускор инвесторларга бериш;
- Хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатиш ахборот марказларининг сонини босқичма-босқич 100 тагача етказиш;
- Тошкент аҳолиси ўртасида шаҳар кунини белгилаш бўйича сўров ўтказиш;
- Туристлар томонидан “Романовлар саройи” га ташриф буюрилиши учун имконият яратиш;
- Соғломлаштириш туризмига ихтисослашган туроператорларнинг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича дастур ишлаб чиқиш;
- Тошкент шаҳрида мавжуд кўргазма залларини аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш;
- Тошкент ҳудудини чуқур ўрганган ҳолда, кинематографик салоҳиятга эга жойларни аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш ҳамда алоҳида кино павильонларини ташкил этиш;
- Хорижлик кино усталарини жалб қилган ҳолда Тошкент ҳақида ҳужжатли ва бадиий филм суратга олиш.

Шунингдек, департамент вакили 2019 йилда шаҳримизга ташриф буюрган туристлар сони ҳақида ҳам маълумот берди.

"2019 йилнинг январь-ноябрь ойларида Тошкентга сайёҳлар оқими 19% га ошди. Агар 2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида Тошкентга 799 153 нафар сайёҳ ташриф буюрган бўлса, жорий йилнинг шу даври ичида уларнинг сони 947 113 нафаргача ўсди.

Ўрта ҳисобда улар Тошкентда икки кунга қолишади, лекин Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти ушбу муддатни 3-4 кунгача етказиш устида иш олиб бормоқда. Бунинг учун ҳокимлик билан биргаликда янги туристик маршрутлар ишлаб чиқилиб, ойма-ой туристик ташкилот ва операторларга таклиф қилинади. 2019 йилда 32 туристик маршрут ишлаб чиқилиб, рўйхатга киритилди (маълумотлар декабрь ойининг бошига қайд этилган).

Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти томонидан 2019 йилда 10 та туристик ахборот маркази барпо этилган (Тошкент аэропорти, Наврўз боғи, Сузук ота мажмуаси, Олой бозори ва 6 йирик меҳмонхона). Ушбу ахборот марказларида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун тарқатма материаллар, шу жумладан, диққатга сазовор жойлар, ресторанлар, меҳмонхоналар акс эттирилган туристик йўналишлар ҳамда Тошкент хариталари таклиф этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019 йилда Тошкент шаҳрига қанча сайёҳ ташриф буюрди?