
Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 12:25да “Қамчиқ” навбатчилик маскани навбатчи – диспетчерига “Нексия” ва “Ласетти” русумли автомашиналари ҳамда “МАN” русумли юк машинаси иштрокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.
ФВВ хабарига кўра, “Водий–Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” русумли автомашина ҳайдовчиси Қ.Д. бошқарувни йўқотиб, йулнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган. Натижада, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “МАN” русумли юк машинаси ҳамда “Ласетти” русумли автомашинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Воқеа жойига “Резак” навбатчилик масканидан Х.Рахов бошчилигида 3 нафар қутқарувчилар ҳамда “Шеробод” йўл патрул хизмати, “Резак” тез тибий ёрдам маскани ходимлари зудлик билан етиб боришган.

Аянчлиси, содир бўлган йўл таранспорт ҳодисаси оқибатида “Нексия” автомошинаси ҳайдовчиси Ж.Қ. воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, Мазкур машинада бўлган Ж.И. оғир жароҳат олганлиги сабабли Поп тумани марказий шифохонасига юборилган. Шунингдек, “Ласетти” русмли автомашинада бўлган 3 нафар ҳамда “Ман” русмли юк машинасида бўлган 1 нафар фуқароларга тан жароҳати етмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар