2 518
Журналистларни мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилади
Фото: Getty Images
Ўзбекистон Республикаси президенти “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги:
2020 йил 1 июлга қадар оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва ахборотдан фойдаланиш эркинлигини таъминлаш, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари)дан ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, журналистларнинг ўз касбий фаолиятига оид мажбуриятлари белгиланишини назарда тутувчи “Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида”ги ва “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;
2020 йил 1 мартга қадар барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, уларда жамоатчилик, хусусан, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди