17:05 / 14.12.2019
2 652

ДХХ гиёҳвандлик ва психофаол воситалар савдосига қарши тадбирлар ўтказди

ДХХ гиёҳвандлик ва психофаол воситалар савдосига қарши тадбирлар ўтказди
ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Данғара туманидаги “Чағали” ЙПХ масканида “Тошкент-Қўқон” йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи “Қ.И.” бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилди.

Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салонида бўлган Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи “Ҳ.М.”нинг ёнида 10000 дона “Трамадол” таблеткаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Маълум бўлишича, мазкур шахслар ушбу таблеткаларни Қўқон шаҳрида сотишни режалаштирган.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида ўтказилган бошқа бир тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳрида яшовчи “А.Р.” ва “З.А.”лар “Трамадол” дори воситасини сотаётган вақтларида қўлга олинди.
Текширувлар давомида “А.Р.”нинг ёнида 1150 дона, “З.А.”да эса 800 дона “Трамадол” таблеткаси борлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи “Ҳ.Э.” ўз оиласига тегишли бўлган хусусий дорихонада мамлакатимизда муомаласи чекланган психотроп моддалар рўйхатига киритилган “MR САМНАТ Zopiclon” номли дори воситасини сотаётган вақтида ушланди.

Шунингдек, дорихона кўздан кечирилганда, сотиш учун мўлжалланган 4950 дона бошқа турдаги психотроп ва кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ишларга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ гиёҳвандлик ва психофаол воситалар савдосига қарши тадбирлар ўтказди

Жамият янгиликлари