«2019 йилда энг кўп авж олган, охиригача ҳал қилинмагандек туюлган муаммо ер ажратиш масаласи бўлди. Ер ажратишни аукцион орқали амалга ошириш белгиланди, лекин шунда ҳам ҳокимликлар томонидан қонунбузарликлар содир этилган», − деди адлия вазири Русланбек Давлетов Сенатнинг 25-ялпи мажлисида берган ахборотида.
Вазирга кўра, 2018 йилнинг ўзида 527та ҳолатда туман ҳокимлари томонидан ҳеч қандай аукционсиз ер бериб юбориш ҳолатлари амалга оширилган, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
“Ҳеч қандай аукцион ўтказмасдан шунчаки ўзининг қарори билан ерни бериб юбораверган. 300 гектар ер шунақа йўл билан кетган. Бунинг орқасидан 20 млрд сўм маблағ давлат бюджетига тушмай қолди. Аукционда ютганларга ҳам ери ўз вақтида ажратилмаган. Ҳокимнинг қарорини уч кунгача кутиш белгиланган эди. Аммо ҳокимлар икки ойдан олти ойгача имзо қўймасдан, сарсон қилиб чўзиб юраверган.
Эндиликда янги тартиб амалга киради. Ҳеч бир истисносиз барча ерлар аукцион орқали ажратилади. Аукционда ютган шахс учун ҳокимнинг қарори ҳам керак эмас. Аукцион протоколининг ўзи ердан фойдаланиш учун бемалол асос бўлади. Бу борада ҳокимликларнинг ваколатларини қисқартирдик”, − деди Русланбек Давлетов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади