08:00 / 17.12.2019
2 677

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида Nexia йўлда қазилган чуқурга тушиб кетди

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида Nexia йўлда қазилган чуқурга тушиб кетди
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Олтинтепа кўчасида 14 декабрь, шанба куни тахминан соат 19:10 да йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ҳодисага учраган автомобиль йўлда қазилган чуқурга тушиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, Nexia автомобили ҳайдовчиси 39 ёшли Бобур Э. бошқарувни эплай олмаган ҳамда автомобиль огоҳлантирувчи белгиларни ва тўсиқларни четлаб, таъмирлаш хизматлари томонидан қазилган чуқурликка тушиб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Nexia ҳайдовчисининг сўзларига кўра, ЙТҲга йўлда хавфли вазиятни юзага келтирган бошқа автомобиль сабаб бўлган, аммо у ўша транспорт воситаси русумини ёки давлат рақамини эслаб қола олмаган. Ушбу маълумотни текшириш бўйича чоралар кўрилмоқда, дейилади ИИББ хабарида.

Тошкент шаҳар ИИББнинг қайд этишича, чуқур қазилишига сабаб бўлган газ ўтказгичнинг таъмирлаш ишлари анча вақтдан бери олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 22 ноябрь куни таъмирлаш бригадаси раҳбарига нисбатан ЙҲХБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 147-моддаси бўйича, яъни ишлар олиб борилган жойда қоидаларга мувофиқ огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилмаганлиги сабабли баённома расмийлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида Nexia йўлда қазилган чуқурга тушиб кетди