12:10 / 17.12.2019
2 732

Отабек Назиров: «Одамларда акцияларга ишонч йўқ»

Отабек Назиров: «Одамларда акцияларга ишонч йўқ»
Фото: Халқаро пресс-клуб
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали Media hall’ида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда.

«Келажак авлодлар манфаати учун барқарор ривожланиш: иқтисодий устуворликлар» мавзусидаги тадбирда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилма, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш, давлат корхоналари самарадорлигини ошириш, инвестицион муҳитни яхшилаш каби масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги раҳбари Отабек Назировнинг айтишича, капитал бозорида ечим топилиши зарур бўлган муаммолар етарлича.

«Капитал бозорида муаммолар жуда кўп, уларга ечим топиш керак. Одамларда акцияларга ишонч йўқ, бу бор нарса. Бундан олдин ушбу ҳолат бўйича ҳам қатор вазиятлар кузатилган.

Шунингдек, бизда ушбу соҳа бўйича мураккаб норматив-ҳуқуқий база мавжуд, уни қайта кўриб чиқиш лозим. Ҳозирги кунда айнан капитал бозорини тартибга солувчи 100дан ортиқ ҳужжат бор. Улар бўйича ҳам ишларни кучайтириш керак. Бизда ўз бозоримиз учун жозибадор бўлган миллий компаниялар ташкил этилиши лозим», - дейди Отабек Назиров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Отабек Назиров: «Одамларда акцияларга ишонч йўқ»