11:05 / 18.12.2019
2 878

АҚШ Давлат департаменти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғини олқишлади

АҚШ Давлат департаменти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғини олқишлади
Куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ўзининг Телеграмдаги каналида Президент қарорига мувофиқ, туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ норма бекор қилиниши режалаштирилганини маълум қилган эди.

Орадан бир кун ўтиб, АҚШ Давлат департаменти Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бюроси Президентнинг ушбу қарорини олқишлаб чиқди.

«АҚШ Давлат департаменти Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бюроси ўзининг твиттердаги саҳифасида Президентимизнинг туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш нормасини бекор қилишга қаратилган топшириқларини олқишлаб чиқди:

«Биз Ўзбекистонда туҳмат учун қамоқ жазоси бекор қилиниши режасини олқишлаймиз. Мамлакат президенти айтганидек, матбуот — ҳукумат фаолиятининг кўзгуси. Демократия эркин ОАВ талаб қилади. Умид қиламизки, янги қонун халқаро меъёрларга мос равишда ҳеч қандай қўрқувсиз изчил ва мустақил ахборот беришни кафолатлайди.

Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бюроси», — деб ёзади Алламжонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ Давлат департаменти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғини олқишлади