13:43 / 18.12.2019
4 080

Тошкент метроси қурилишида авария: ўпирилиш остида одамлар қолган бўлиши мумкин

Тошкент метроси қурилишида авария: ўпирилиш остида одамлар қолган бўлиши мумкин
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Бугун, 18 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналиши қурилишида авария содир бўлгани, ер ўпирилиши оқибатида бир неча киши тупроқ остида қолган бўлиши мумкинлиги ҳақида фото ва хабарлар тарқалди.

«Kun.uz» нашри ҳодиса юзасидан Ички ишлар вазири ўринбосари, ИИВ Тергов департаменти бошлиғи Дониёр Тошхўжаевдан ҳодиса юзасидан изоҳ олган.

«Дастлабки маълумотларга кўра, Юнусобод туманида, «Мегапланет» олдида туннел қазилаётган бўлган. Сув туннелга тушмаслиги учун бетон лоток қилинган. Ана шу лотокнинг қайсидир қисмидан сув кетган ва сув тўпланган. Ёғингарчилик кучайган вақтда ер бўшаб туннелни босиб қолган.
Ҳозирча ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар борлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ», деган Дониёр Тошхўжаев.

Айни вақтда ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Нашрнинг хабар қилишича, мамлакат бош вазири Абдулла Арипов воқеа жойига бориши кутилмоқда.

Ҳозирча Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу борада расмий маълумот тарқатмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент метроси қурилишида авария: ўпирилиш остида одамлар қолган бўлиши мумкин