15:30 / 18.12.2019
2 705

Велосипедларни ноқонуний олиб кириш режаси чиппакка чиқди

Велосипедларни ноқонуний олиб кириш режаси чиппакка чиқди
Тўловлардан бўйин товлаш мақсадида тартиб-қоидаларни четлаб ўтишга уринган кимсалар божхона органлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари хорижий давлатдан мамлакатимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига юборилган велосипед эҳтиёт қисмларини “Марғилон” ТИФ постида белгиланган тартибда кўздан кечиришди.
Натижада, юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 151 миллион сўмлик велосипед ва унинг эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Велосипедларни ноқонуний олиб кириш режаси чиппакка чиқди