17:27 / 19.12.2019
3 607

2019 йил 21 декабрь куни Тошкентдаги барча талабалар турар жойлари ёпилади

2019 йил 21 декабрь куни Тошкентдаги барча талабалар турар жойлари ёпилади
2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчилари қишки таътилга чиқишади.

Қишки таътил муддати талабаларга конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда 2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловларида иштирок этишлари учун ўзгартирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига кўра, бундан кўзланган мақсад талаба-ёшлар ўзлари яшаб турган ҳудуддан туриб сайловларда иштирок этиши ҳамда узлуксиз дам олишлари учун имконият яратишдир.

Билдирилишича, Тошкент шаҳридаги талабалар турар жойларида 89 мингдан зиёд ёшлар истиқомат қилади. Муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва хавфсизлик нуқтаи назаридан 2019 йил 21 декабрь куни барча талабалар турар жойлари ёпилади.

Бунда гуруҳ раҳбарлари талабалар турар жойида истиқомат қиладиган ҳар бир талаба билан мулоқотда бўлган ҳолда уларнинг қишки таътилни мазмунли ўтказишларида кўмаклашади.

Янги йил ва сайлов муносабати билан авиа ва темир йўл чипталарига талабнинг ортиши ҳамда бошқа узрли сабабларга кўра доимий яшаш манзилига кетишга кечикадиган талабаларга шароит яратилади.

Талабалар турар жойида ҳеч ким сабабсиз чиқариб юборилмайди, дея якунланади вазирлик хабари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019 йил 21 декабрь куни Тошкентдаги барча талабалар турар жойлари ёпилади