18:17 / 19.12.2019
4 330

Юнусобод метроси қурилишидаги фожиа юзасидан айбдорлар кўпи билан 5 йилгача қамалиши мумкин

Юнусобод метроси қурилишидаги фожиа юзасидан айбдорлар кўпи билан 5 йилгача қамалиши мумкин
Тошкент метрополитени «Юнусобод» йўналишининг янги қурилаётган қисмида 18 декабрь куни юз берган ва камида олти ишчининг ўлимига сабаб бўлган тупроқ кўчиши ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур жиноят иши Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан қўзғатилган. «Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

Жиноят кодексининг 257-моддасига мувофиқ, техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини шу қоидаларга риоя этилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилса ва одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, айбдор муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

258-модда эса тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни назарда тутади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусобод метроси қурилишидаги фожиа юзасидан айбдорлар кўпи билан 5 йилгача қамалиши мумкин