11:53 / 20.12.2019
2 548

Саҳоват тадбирлари давом этмоқда

Саҳоват тадбирлари давом этмоқда
Мажбурий ижро бюросининг Миробод тумани бўлими ходимлари томонидан аҳоли орасида коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб беришлари хақида тушинтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу тадбирларда маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳар ким ўз имконияти даражасида ёрдам бериш ҳар кимнинг фуқоролик бурчи эканлиги ҳам тушунтирилмоқда ва бу албатта ўз самарасини бермоқда.

Ушбу ўтказилган тарғибот ишлари натижасида Миробод тумани Олтинкўл кўчасида яшовчи Машрабов ва унинг оила аъзоларига, Парвона кўчасида яшовчи Н.Сайфутдинова ва унинг оила аъзоларига, Оқ йўл кўчасида яшовчи У.Ашуров ва унинг оила аъзоларига, Қўйлиқ кўчасида яшовчи Сатимбаев ва унинг оила аъзоларига, Баёт кўчасида яшовчи Бердиева ва унинг оила аъзоларига, Саракул 1 тор кўчасида яшовчи Морозова ва унинг оила аъзоларига, Ф.Йўли кўчасида яшовчи Тожиев ва унинг оила аъзоларига кам таъминланганлиги ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтожлиги сабабли ҳомийлар томонидан уларнинг табиий газдан вужудга келган жами 9 млн. 116 минг сўм қарздорлиги беғараз қоплаб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саҳоват тадбирлари давом этмоқда

Жамият янгиликлари