
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига алоҳида ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни 5 иш кунида кўриб чиқиш механизми яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, бунинг учун фуқаролар ҳудудий Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:
- фуқаронинг хорижда шошилинч даволаниши ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахс зарурлигини тасдиқловчи республика ёки вилоят миқёсидаги давлат ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатлар;
- яқин қариндошининг оғир касаллиги ёки вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг топшириқлари юзасидан кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда хорижга чиқиш ҳужжатини расмийлаштириш зарурияти юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ходимлари ҳақидаги талабномалар;
- халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар