20:09 / 22.12.2019
2 927

Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашди (видео)

Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашди (видео)
«Ўзбекистон 24» телеканали Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасида оила аъзолари билан бирга овоз бериб, парламент сайловида қатнашгани ҳақида репортаж эълон қилди. Президент овоз бериб бўлганидан сўнг, сайлов участкасига келган одамлар билан суҳбатлашган, улар билан биргаликда суратларга тушган, биринчи марта овоз берган ёшлар, ота-онаси билан келган болаларнинг ўқишларига ривож тилаган.

«Нуронийлар мамлакатимизга тинчлик-фаровонлик, Президентимизга соғлик-омонлик тилаб дуолар қилди... Президент Шавкат Мирзиёев хорижий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам мулоқот қилди. Улар сайловлар очиқ, юксак савияда ўтаётганини, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошганини таъкидлашди», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашди (видео)
ePN