
Хорватияда 22 декабрда ўтган президент сайловларида мутлақ ғолиб аниқланмади. Шу сабабли 5 январда сайловларнинг 2-тури бўлиб ўтади.
Мамлакат давлат сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, 2-турга 29,57 фоиз овоз билан Зоран Миланович ва 26,65 фоиз овоз билан амалдаги президент Колинда Грабар-Китарович ўтди.
Ҳаммаси бўлиб сайловларда 11 номзод иштирок этган.
Хорватия президенти асосан вакиллик вазифаларини бажаради ва мамлакатнинг ички ҳамда ташқи сиёсати бўйича қарорлар қабул қила олмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар