
Бу йилги янги йил шодиёналари ўтказиладиган масканлар рўйхати шакллантирилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Рўйхатга кўра, жорий йилнинг 22 декабридан 2020 йилнинг 8 январигача Тошкентдаги 14 та масканда Янги йил байрами тадбирлари бўлиб ўтади:
- Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда «Hayatt Regency» меҳмонхонасининг олди майдонида;
- Шайхонтоҳур туманидаги «Анҳор Локоматив» боғида;
- Шайхонтоҳур туманидаги «Наврўз» боғида;
- Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги «Roison Electronics» корхонаси олд майдонида;
- Яккасарой туманидаги Пушкин майдонида;
- Бектемир туманидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг олд томонида;
- Мирзо Улуғбек туманидаги Бобур номидаги «Эко-боғ» ҳудудида;
- Мирзо Улуғбек туманидаги «Central park» ҳудудида;
- Сергели туманидаги «Green park» ҳудудида;
- Учтепа туманидаги «Фарҳод» деҳқон бозорининг Кичик халқа йўлидаги тураргоҳи ҳудудида;
- Юнусобод туманидаги Тошкент ҳайвонот боғи олд майдонида;
- Яшнобод туманидаги «Ашхобод» маданият ва истироҳат боғи ҳудудида;
- Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида;
- Чилонзор туманидаги «Humo arena» муз саройининг олд майдонида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг