22:30 / 23.12.2019
3 065

Самарқандда қарз туфайли келиб чиққан жанжал пичоқбозлик билан тугади

Самарқандда қарз туфайли келиб чиққан жанжал пичоқбозлик билан тугади
Афсуски, фуқаролар орасидаги қарз олди-бердиси ўз вақтида ечим топмаслиги томонларнинг жанжали ва олишуви билан тугамоқда. Ана шундай ҳолатлардан бири Самарқандда юз берди. Бу воқеа ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Хусусан 2019 йил 03 декабрь куни тахминан соат 12:30 ларда Самарқанд туманидаги Конигил маҳалласи ҳудудида фуқаро 32 ёшли А.Х. ва 33 ёшли Ф.Н.лар ўзаро қарз олди-берди масаласида жанжаллашиб, Ф.Н. муқаддам А.Х.дан олган 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларни қайтариб бермаганлиги сабабли, А.Х. қўлидаги ошхона пичоғи билан Ф.Н.га тан жароҳати етказган, натижада Ф.Н. жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Ф.Н.га оғир тан жароҳатлари етказилганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида А.Х.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат олинди. Ҳозирда жиноят иши бўйича айблов хулосаси тузилиб, судлов органига юборилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда қарз туфайли келиб чиққан жанжал пичоқбозлик билан тугади