Тошкентда 4 ёшли қизчанинг қотили ушланди

Тошкентда 4 ёшли қизчанинг қотили ушланди
Бош прокуратура матбуот хизмати қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилганлиги юзасидан баёнот берди.

2019 йил 20 декабрь куни соат 01:30 ларда М.Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчасида фуқаро В.К. (1978 й.т., судланган) бирга яшаб келаётган аёл М.К. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб, жаҳл қилган ҳолда аёлни вояга етмаган фарзандини уйнинг 4-қаватидан ерга ташлаб юборган. Оқибатда вояга етмаган қиз (2015 й.т.) вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 23.12.2019 йилда М.Улуғбек тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. В.К. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар