date
views 3 180

Ўзбекистонда криптовалюта билан тўловни амалга ошириш ман этилди

Ўзбекистонда криптовалюта билан тўловни амалга ошириш ман этилди
Ўзбекистонда криптовалюта билан тўловни амалга ошириш қонун йўли билан ман этилди. Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги директори Дмитрий Ли имзолаган буйруқда шу ҳақда сўз боради.

«Крипто-активлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов воситаси сифатида ишлатилиши мумкин эмас», — дейилади буйруқда.
Ҳужжатда крипто-активлар сифатида блокчейндаги маълум қиммати ва эгаси бўлган ёзувлар жамланмаси кўзда тутилган.

Буйруқ билан мамлакат ҳудудида крипто-биржа савдосини юритиш тартиби ҳам белгиланган. Ҳозирча Ўзбекистонда бундай биржа йўқ, бироқ ҳатто пайдо бўлган тақдирда ҳам фуқаролар унда фақат чет элликларга крипто-активлар сотиши мумкин, харид қилиш тақиқланган. Шунингдек, аноним келишувлар ҳам ман этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда криптовалюта билан тўловни амалга ошириш ман этилди