10:24 / 25.12.2019
2 875

Тошкентдаги сайлов участкасида овозлар сохталаштирилган: жиноятга мутасаддиларнинг ўзи аралашгани айтилмоқда

Тошкентдаги сайлов участкасида овозлар сохталаштирилган: жиноятга мутасаддиларнинг ўзи аралашгани айтилмоқда
Kun.uz таҳририятига Тошкент шаҳар Бектемир туман 18-Висол сайлов округидаги 105-сайлов участкасида сайлов участкаси аъзолари томонидан сайлов натижалари сохталаштирилгани акс этган видеоматериал келиб тушди.

Тошкентдаги сайлов участкасида овозлар сохталаштирилган: жиноятга мутасаддиларнинг ўзи аралашгани айтилмоқда ? https://kun.uz/44929905

Опубликовано Kun.uz Вторник, 24 декабря 2019 г.

Ҳодиса гувоҳларининг маълум қилишича, сайлов жараёни якунланишини кутиб ўтирган кузатувчиларни ўзини «Адлия вазирлигидан», деб таништирган номаълум шахслар кузатувчиларнинг ҳужжатларини текшириш баҳонасида бошқа хонага олиб чиқиб кетишади. Кузатувчиларнинг йўқлигидан фойдаланиб, сайлов участкаси мутасаддилари олдиндан тайёрлаб қўйилган бюллетенларни сайлов қутичасига ташлаган.

Ушбу ҳолат кузатувчилардан бирининг доимий ёниқ турган камерасига ёзиб олинган. Видеода мазкур қонунбузарлик жамоа бўлиб амалга оширилгани, сайлов участкасининг айрим аъзолари эшикка кўз-қулоқ бўлиб турган вақтда бошқалари сохта бюллетенларни сайлов қутисига ташлаётгани кўринган.

Ушбу сайлов участкасида ЎзЛиДеп партиясидан номзоди кўрсатилган Умид Худойбергановнинг ишончли вакили Раҳматилла Атаханов мазкур ҳолат юзасидан МСК ва прокуратура органларига мурожаат қилиб, қўлидаги барча далилларни тақдим этганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги сайлов участкасида овозлар сохталаштирилган: жиноятга мутасаддиларнинг ўзи аралашгани айтилмоқда