Ўзбекистонда юқори синф ўқувчилари молиявий саводхонликка ўргатилади

Ўзбекистонда юқори синф ўқувчилари молиявий саводхонликка ўргатилади
2020 йил январдан Ўзбекистондаги мактабларда молиявий саводхонлик сабоқлари ўтилади. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.
11-синф ўқувчилари учун асосий тушунчалар бериладиган тақдимотлар тайёрланади. Улар шанба кунлари ўтказилиши кўзда тутилган.

«Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ходимлари 2020 йил январдан машғулотларни ўтишни бошлайди. 11-синф ўқувчилари залга тўпланади ва уларга капитал бозори ва умуман иқтисодиётнинг асосий тамойиллари ҳақида ҳикоя қилинади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, «Иқтисодиёт» дарслигига капитал бозори асосий тамойилларини ўз ичига олган ўқув дастурини киритиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар