date
views 4 859

Ўзбекистонда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар сони биттага кўпайди

Ўзбекистонда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар сони биттага кўпайди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган.

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ–344-сонли Қонуни 10-моддасининг (Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар) биринчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилди:

- «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий разведкасининг»;
- бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида тезкор-қидирув фаолиятини:
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг;
- Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг;
- Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг;
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг;
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг органлари амалга оширади.

Бошқа давлат органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар томонидан тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш тақиқланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар сони биттага кўпайди