
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ чегара қўшинлари вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ана шундай қонунбузарлик ҳолатига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тезкор тадбир давомида Тошкент вилояти Тошкент тумани "Оқкўприк" темир йўл чегара станциясига қўшни мамлакатдан кириб келган юк поезди белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, вагонлардан бирининг ғилдирак жуфтликлари орасида оғирлиги 371,55 граммни ташкил этувчи 2 дона ўрамда “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар